miércoles, 16 de julio de 2014

The lenguage of the birds

"The lenguage of the birds" es una antología seleccionada por el poeta y traductor uzbeko Azam Abidov, dedicada al 570° aniversario del nacimiento del Poeta Nacional de Uzbekistán, Alisher Navoi; y al 20° aniversario de la independencia de esa Nación.

Azam tuvo la amabilidad de seleccionar y traducir mi poema "La ciudad rota".

Se puede leer en pdf en:

Por pura curiosidad, nomás, transcribo mi biografía y el poema, en uzbeko

ДАНИЕЛ ФРИНИ

ДаниелФриниБерротаранда (Кордоба, Аргентина) туғилган. У инженер электромеханик. Мамлакатда тарқатиладиган юмористик журналларда муҳаррир ва мухбир лавозимларида фаолият юритган. 2000 йилда “Адреана поэмалари” номли китобини чоп эттирди. У бир қатор блоглар, электрон нашрлар ватурлижурналларвагазеталарбиланҳамкорликқилади. Унинг асарлари бир қатор халқаро ва маҳаллий антологияларда эълон қилинган. Ҳозирда Даниел Фрини “Машина ва маймунлар” номли электрон адабий машғулотларнинг координатори ва Бразилиянинг адабий журнали “Лит”нинг Аргентинадаги мухбири саналади.

Хароба шаҳар

Уфққа қаради
- ҳар сафар узоқроқ, ҳар сафар пастроқ-
Кўзларини юмди, қанотларини қоқди, тумшуқчасини очиб
ёпди.
Куч билан тонгги кўк ҳавони ютди.
Қуёш чиқиши билан кўксидаги патларни ўпди.
Иннинг иссиқ ҳарорати ўзгарди
Парвознинг кутилмаган совғаси учун. У бўшлиққа шўнғиди
У ерда
Шаҳар одамсиз, ўлик дейишади уни.
Оталарнинг оталарининг оталарининг оталари
Шундай дейишган:
“Кўплаб қуёшлардан аввал бор эди унда ҳаёт,
Инсонлар, егулик, шовқин ва дарахт.”
Хозир йўқ. У учганди кўп бора бўм-бўш кўчалар бўйлаб
Танийди ва билади
Куйган деворларни-ю, занглаган темирларни
Ва хароба сукунатини. Хамма қаерда? Кетишгандир қаёққа?
Оталарнинг оталарининг оталарининг оталари
Шундай дейишган:
Қотирганди уларни буюк бир нур,
Ўғирлаган овозларини қаҳри қаттиқ момоқалдироқ,
Ҳаётига ўт қўйган шамол қайноқ.
Одамлар ва қушлар учганди ўша кунда,
Кулга айланиб.
У шаҳарни севади, бошқасин орзу қилса ҳам.
Деворлар бўйлаб учади. Нима излар, билмайди.
Одамларни танимас. Ўхшармиди улар унга?
Бўлганмикин қанотлари? Патлари-чи? Бу харобага айланган
шаҳар
Унинг инимиди? Ҳикоялар айтишармиди
Ўзларининг гўдакларига? Ўзиникиларга сўзлаб беради
Тун чўкканда ўз маконига:
Буни ёдда тутинг ва айтиб беринг
Болангизга, болангизнинг боласининг болаларига
Кўп қуёшлардан аввал ўша шаҳарда бор эди ҳаёт,
Инсонлар, егулик, шовқин ва дарахт.

No hay comentarios.: